АГМК ҳам ОЧЛдаги юришини давом эттиради

Бироз аввал Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ўз майдонида Ироқнинг «Эйр Форс» жамоасини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлар лигаси саралашининг учинчи босқичига йўл олганди. Ушбу байрамона кайфиятни Олмалиқнинг АГМК жамоаси ҳам давом эттирди. Миржалол Қосимов шогирдлари бугун Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасига қарши баҳс ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар ва кейинги босқичга йўл олишди. Жамоа энди гуруҳ босқичи йўлланмаси учун сафарда Саудия Арабистонининг «Ал Насср» клубига қарши ўйин ўтказади.

АГМК – «Истиқлол» 4:2
12 февраль, Олмалиқ. «ОКМК» стадиони. 7920 томошабин

Голлар: Дилшод Жўраев (25), Санъат Шихов (72), Жасур Ҳакимов (78), Зафар Полвонов (82) – Муҳаммаджон Рахимов (2), Жалил Кимсанов (62).

Ҳакамлар: Ким Донг Жин (Жанубий Корея), Лакриндис Жорж, Райан Марк Галлахер (иккиси Австралия).
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Хаил (Қатар)
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон)

АГМК: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов (ҒуломҲайдар Ғуломов, 68), Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов, Зоҳир Пиримов (Жасур Ҳакимов, 68), Жасур Ҳасанов, Мирғиёс Сулаймонов, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобур Юлдашов.

Захира: Суҳроб Султонов, Мирюлуб Костич, Акмал Шораҳмедов, Шаҳбоз Умаров, Шерзод Файзиев.

«Истиқлол»: Никола Стошич, Бахтиёр Қаландаров (Жалил Кимсанов, 19), Искандар Жалилов, Михайло Цакич, Алишер Жалилов, Муҳаммаджон Раҳимов, Эҳсони Паншанбе, Фатхулло Фатхуллоев (Нозим Бабажонов, 86), Аҳтам Назаров, Амирбек Жўрабоев (Камрон Турсунов, 80), 21.Олексей Ларин

Захира: Рустам Ятимов, Нуриддин Давронов, Шериддин Бобоев, Шаҳром Сулаймонов.

Огоҳлантиришлар: Сакич 21, Раҳматов 47, Ларин 55.

12 Fevral, 2019|Янгиликлар|