Янги мавсум ўзбек боксчилари учун Болгарияда бошланади

13-20 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича 70-анъанавий «Странджа» турнири бўлиб ўтади. Мусобақада жаҳоннинг 42 мамлакатидан 350 нафарга яқин чарм қўлқоп устаси иштирок этади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз турнирда қуйидаги таркибда иштирок этади:

-52 кг: Худойназар Файзов
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Алиёр Норалиев
-69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Хуршид Абдуллаев
-91 кг: Санжар Турсунов.

Мураббийлар:

Илёс Раҳимжонов
Баҳодир Эркаев

Шунингдек, Алишер Полвонов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Миллий олимпия қўмитаси мусобақада боксчиларимизга омад тилайди.

12 Fevral, 2019|Янгиликлар|