Волейбол. Қаршида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун Қарши шаҳрида волейбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Мусобақа иккинчи маротаба ташкил этилмоқда. Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда 12 та жамоа, қизларда эса 13 та жамоа баҳсларда кураш олиб боради.

Биринчи тур учрашувлари 17 февралга қадар давом этади.

11 Fevral, 2019|Янгиликлар|