Юнон-рум курашчиларимиз Загребдаги рейтинг мусобақасида бешта медалга сазовор бўлишди

9-10 февраль кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасида рейтинг турнири бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра беш нафар спортчимиз совриндорлар қаторидан жой олди:

-63 кг: Исломжон Баҳромов (олтин)
-63 кг: Феруз Тўхтаев (бронза)
-67 кг: Елмурат Тасмурадов (олтин)
-97 кг: Жаҳонгир Турдиев (бронза)
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев (кумуш)

Спортчиларимиз ушбу мусобақа орқали Токио 2020 Олимпиадаси лицензияси учун қимматли рейтинг очколарини ишлаб олишди.

Қайд этиш лозимки, терма жамоамиз вакиллари турнирда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Биринчи поғонадан Туркия терма жамоаси жой олган бўлса, кучли учликка мезбон Хорватия терма жамоаси якун ясади.

11 Fevral, 2019|Янгиликлар|