Таэквондочиларимиз Туркиядаги рейтинг мусобақаларида иштирок этадилар

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари «President’s Cup European region» ҳамда «Turkish Open 2019» мусобақасида иштирок этиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олишди. Спортчиларимиз мазкур турнирлар орқали Токио 2020 Олимпиадаси лицензияси учун муҳим рейтинг очколарини жамғаришлари мумкин бўлади.

Терма жамоамиз Туркияга қуйидаги таркибда йўл олди:

Эркаклар:

-54 кг: Баҳром Абдуллаев
-54 кг: Валентин Хегай
-58 кг: Бекзод Ибрагимов
-63 кг: Сардор Тоиров
-63 кг: Темурбек Уролов
-68 кг: Жасурбек Жайсунов
-68 кг: Ҳожиакбар Зокиров
-74 кг: Никита Рафалович
-80 кг: Максим Рафалович
-80 кг: Шухрат Салаев
-87 кг: Даврон Азимов
+87 кг: Шохрух Ражабов

Аёллар:

-46 кг: Шоҳсанам Аъзамова
-49 кг: Мадина Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Зария Касимова
-62 кг: Феруза Содикова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
-73 кг: Мафтуна Эргашева
+73 кг: Светлана Осипова.

Мураббийлар: Бобур Қўзиев, Александр Ким, Паҳлавон Собиров.

Шифокор: Алия Ирманова.

Мусобақалар 16 февралга қадар давом этади.

10 Fevral, 2019|Янгиликлар|