Роза Қўзиева БААдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларида пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Бугун аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Роза Қўзиева 110 кг натижа кўрсатиб, иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Спортчиларимиз мусобақада мураббий Фазлиддин Умирзоқов қўл остида иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз Роза Қўзиева Индонезияда ўтказилган Параосиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, у 2018 йилда Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган «Миллий спорт мукофоти» тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг энг яхши паралимпиячиси сифатида эътироф этилган.

9 Fevral, 2019|Янгиликлар|