Оғир атлетика. Украинадаги йиғин якунланди, навбатдаги манзил Болгария

Спорт турлари бўйича жамоаларимиз лицензион мусобақаларга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Шу жумладан оғир атлетикачиларимиз ҳам. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, полвонларимиз хорижий ўқув-машғулот йиғинларининг дастлабкисини 17 январь – 9 февраль кунлари Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрида олиб боришди. Бугун йигитларимиз МОҚ стратегияси асосида тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўтказиш учун Болгарияга йўл оладилар. У ерда машғулотлар 4 мартга қадар давом этади. Йиғин Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов бошчилигида олиб борилмоқда.

Ушбу йиғинларда терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Спортчилар:

Фарҳод Собиров
Адҳамжон Эргашев
Суннатулла Ўсаров
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Рустам Джангабаев
Акбар Жўраев
Достон Ёқубов

Мураббийлар:

Баҳром Мендибаев
Ержас Болтаев

Массажчи:

Обиддин Муслимов.

9 Fevral, 2019|Янгиликлар|