Паратаэквондочиларимиз жаҳон чемпионатидан 3 та медаль билан қайтишди

Хабар бериб ўтганимиздек, Туркиянинг Анталия шаҳрида паратаэквондо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Токио Паралимпиадаси учун қимматли бўлган рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишди.

Мусобақа якунига кўра, эркаклар ўртасидаги баҳсларда Азизжон Марасулов (+75 кг, К-44 йўналиши) ва Санжар Мухторов (-61 кг, К-42) бронза медалига сазовор бўлди. Қизларимиздан эса Гулжаной Наимова (+58 кг, К-44) финалгача етиб бориб, кумуш медали соҳибасига айланди.

Бугун спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.

8 Fevral, 2019|Янгиликлар|