«Осиё болалари». Сахалинскда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади

Хабар бериб ўтганимиздек, Россия Федерациясининг Сахалинск вилояти, Южно-Сахалинск шаҳрида 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида «Осиё болалари» I қишки ўйинлари бўлиб ўтади. Илк маротаба ташкил этилаётган мусобақада ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам иштирок этадилар.

Ўйинлар бошланиши олдидан анъанага кўра ушбу мусобақада иштирок этувчи мамлакат байроқларини кўтариш маросими ташкил этилади. Бугун маҳаллий вақт билан соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси байроғи ҳам кўтарилди. Ушбу маросимда Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Эртага беллашувларга старт берилади ва маҳаллий вақт билан соат 18:00 да (Тошкентда 12:00) эса мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Осиё болалари» I қишки ўйинларида Ўзбекистон делегацияси шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:

Тоғ чанғиси:

Валерия Ковалёва
Медет Назаров
Акилбек Бухарбаев

Фигурали учиш:

Нигинабону Жамолиддинова
Азизмурод Шабазов
Диана Раҳмонқулова

Сноуборд:

Валерия Майорова
Азиз Сапарбаев.

8 Fevral, 2019|Янгиликлар|