Велоспортчиларимиз Туркияда рейтинг мусобақасига тайёргарлик кўришмоқда

Хабар бериб ўтганимиздек, велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркиянинг Аланья шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинларига жўнаб кетгандилар. Спортчиларимиз мазкур йиғин доирасида халқаро рейтинг мусобақаларида ҳам иштирок этадилар.

Терма жамоамиз Туркияга қуйидаги таркибда йўл олган:

Муроджон Холмуродов
Дилмуроджон Сиддиқов
Сергей Медведев
Акром Суннатов
Екатерина Кнебелова
Рената Байметова
Достон Олламов
Алексей Фамовский
Алина Хакимова

Спорт директори: Рустам Нуртдинов
Мураббий: Азизбек Абдураҳимов
Шифокор: Рустам Абляимов.

Эркаклар ва аёллар ўртасида шоссе бўйича рейтинг турнири 9-10 февраль кунлари ўтказилади. Ушбу мусобақа Токио 2020 Олимпия ўйинлари лицензияси учун қимматли очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Қайд этиш лозимки, мазкур йиғин шунингдек Мурод Холмуродов учун февраль ойи охирида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун тайёргарлик вазифасини ҳам бажаради.

7 Fevral, 2019|Янгиликлар|