Ўзбекистон делегацияси «Осиё болалари» I қишки ўйинларига жўнаб кетди

9-17 февраль кунлари кунлари Россия Федерациясининг Южно-Сахалинск шаҳрида 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида «Осиё болалари» I қишки ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақада жаҳоннинг 20 мамлакатидан 1200 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинларда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам қатнашади. Бугун ана шу мусобақада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар Россия Федерациясига жўнаб кетишди.

Маълумот учун, мусобақада тоғ чанғиси, сноуборд, биатлон, чанғи пойгалари, трамплиндан сакраш, фигурали учиш, шорт-трек ва хоккей каби спорт турлари бўйича баҳслар ташкил қилинади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари эса учта йўналиш – тоғ чанғиси, фигурали учиш ва сноуборд беллашувларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз ўйинларга қуйидаги таркибда йўл олди:

Тоғ чанғиси:

Валерия Ковалёва – спортчи
Медет Назаров – спортчи
Акилбек Бухарбаев – спортчи
Андрей Воронов – катта мураббий
Дмитрий Ковалев – мураббий

Фигурали учиш:

Нигинабону Жамолиддинова – спортчи
Азизмурод Шабазов – спортчи
Диана Раҳмонқулова – спортчи
Эллита Аванесян – катта мураббий

Сноуборд:

Валерия Майорова – спортчи
Азиз Сапарбаев – спортчи
Иван Меркушкин – катта мураббий
Юлия Андреева – мураббий

Делегация раҳбари: Акрам Низаметдинов – МОҚ Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директори

Миллий олимпия қўмитаси ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш спортчиларга муваффақиятлар тилайди.

7 Fevral, 2019|Янгиликлар|