Таэквондочиларимиз Фужайрадаги халқаро мусобақада муваффақиятли қатнашишди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо бўйича G1 туркумидаги «Fujairah Open» халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ушбу рейтинг мусобақалари катталар, ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ташкил этилди. Қувонарлиси, беллашувларда қатнашган спортчиларимиз медаллар шодаси билан юртимизга қайтиб келишди.

Мусобақада совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати:

Катталар:

-54 кг: Шаҳзод Сайфиев (кумуш)
-58 кг: Сухроб Бобобеков (кумуш)

Ўсмирлар:

-48 кг: Азизжон Ўктамов (олтин)
-51 кг: Камронбек Тоҳиров (олтин)
-55 кг: Улуғбек Рашитов (олтин)
-59 кг: Равшан Икромов (олтин)
-63 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев (олтин)
-73 кг: Жаҳонгир Жўрабев (бронза)
-55 кг: Озода Собиржонова (олтин)
-46 кг: Рахшона Турсунова (олтин)

Кадетлар:

-32 кг: Самандар Закиржанов (бронза)
-37 кг: Муҳаммадамин Алиев (олтин)
-41 кг: Нурлан Бойхўжаев (кумуш)
-45 кг: Зафар Каримов (олтин)
-49 кг: Оятиллоҳ Акромов (кумуш)
-33 кг: Мадина Шониёзова (олтин)
-37 кг: Диёра Имомалиева (кумуш)
-41 кг: Лайло Зайниддинова (бронза).

 

6 Fevral, 2019|Янгиликлар|