Велоспортчиларимиз Туркияга йўл олишди, у ерда ўқув-машғулот йиғини ва халқаро мусобақа бўлиб ўтади

Бугун, 6 февраль куни велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғини ва халқаро турнирларда иштирок этиш учун Туркиянинг Аланья шаҳрига жўнаб кетишди.

Ҳамюртларимиз мазкур йиғин доирасида Токио Олимпиадасига рейтинг балларини тақдим этувчи мусобақада ҳам қатнашадилар. Шунингдек, Туркиядаги йиғинда велоспорт йўналишида етакчи ҳисобланган мамлакат вакиллари ҳам иштирок этадилар. Бу эса ўз навбатида спортчиларимизга тажриба алмашиш учун айни муддао бўлади. Мазкур йиғин Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ҳам бажаради.

Ўқув-машғулот йиғинлари 12 мартга қадар давом этади.

6 Fevral, 2019|Янгиликлар|