Футбол. Любинко Друлович Испания сафари олдидан асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратмоқда

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари кечадан Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун эрта тонгда мураббийлар штаби футболчилар билан тренажёр залида машғулот ўтказишди. Сербиялик мутахассис Любинко Друлович биринчи навбатда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

5 Fevral, 2019|Янгиликлар|