Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Спортчиларимиз навбатдаги йиғинга киришди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Токио Олимпиадасига қизғин тайёргарлик олиб боришмоқда. Спортчиларимиз 4-27 январь кунлари Тошкент вилоятида тайёргарликнинг биринчи босқичини олиб боргандилар. Бугундан ҳамюртларимиз тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлашди. 27 февралга қадар давом этадиган ўқув-машғулот йиғинларида спортчиларимиз малакали мураббийлар А.Пономарев, Р.Мирзадияров, В.Сергеев, В.Шубина қўл остида шуғулланишмоқда.

Йиғинда терма жамоамиз етакчилари, жумладан Вадим Меньков, Герасим Кочнев, Серик Мирбеков, Нурислом Тўхтасин ўғли, Артур Гулеев, Эльёр Муҳаммадалиев, Николай Липкин, Шоҳрухбек Аъзамов, Шаҳриёр Маҳкамов, Жавоҳир Нурматов, Эрнест Ирназаров, Вильям Ибрагимов, Денис Онуфриев, Одил Қаюмов, Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова, Екатерина Шубина, Наталья Казанцева, Ксения Кочнева, Юлия Борзова, Камила Малахова, Никита Дектяров, Суннатилло Иногамов ва Ольга Умаралиева каби спортчиларимиз иштирок этишмоқда.

4 Fevral, 2019|Янгиликлар|