Паратаэквондочиларимиз Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадилар

5-6 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида паратаэквондо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Токиодаги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этувчи ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар.

Паратаэквондочиларимиз жаҳон чемпионатига қуйидаги таркибда йўл олишди:

Эркаклар:

Фарҳод Мамазияев
Санжар Мухторов
Жавоҳир Алиқулов
Азизжон Марасулов
Қудратилла Шоназаров
Асилбек Ҳусанов

Аёллар:

Зиёда Исоқова
Гулжаной Наимова

Спортчиларимиз мусобақада мураббий Бобур Қўзиев қўл остида иштирок этадилар.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу жаҳон чемпионатида паратаэквондочиларимизга омад тилайди.

4 Fevral, 2019|Янгиликлар|