Дзюдо. Пойтахтимиздаги халқаро турнирда совриндорлар номи маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги МҲСК спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. 10-маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ҳам иштирок этишди. 1999-2000 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасидаги беллашувларда 414 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Баҳслар қуйидаги вазн тоифасида ўтказилди:

Ўғил болалар: -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг

Қизлар: -48, -52, -57, -63, -70, -78, +78 кг

Эътиборингизга мусобақа ғолиблари рўйхатини тақдим этамиз:

Ўғил болалар:

-55 кг: Тимур Абишев (Тошкент)

-60 кг: Аскат Ануарбек (Қозоғистон)

-66 кг: Н.Салимбаев (Қозоғистон)

-73 кг: Азизбек Авазмуродов (Тошкент)

-81 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов (Қашқадарё)

-90 кг: Музаффарбек Тўрабоев (Тошкент)

-100 кг: И.Ералиев (Қозоғистон)

+100 кг: Жамшид Бахтиёров (Тошкент вилояти)

Қизлар:

-48 кг: Маржона Салоҳитдинова (Сурхондарё)

-52 кг: Сита Кадамбаева (Хоразм)

-57 кг: Нилуфар Ермагамбетова (Қорақалпоғистон)

-63 кг: Мафтуна Рўзимова (Хоразм)

-70 кг: Шоҳиста Назарова (Сурхондарё)

-78 кг: Шоҳиста Анорова (Жиззах)

+78 кг: Рината Илматова (Сурхондарё)

4 Fevral, 2019|Янгиликлар|