Пауэрлифтингчиларимиз БААдаги жаҳон Кубогига жўнаб кетишди

7-9 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пауэрлифтинг бўйича Жахон Кубоги бўлиб ўтади. Мусобақада етти нафар паралимпиячимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Баҳсларда эркаклар ўртасида Наврузбек Абдурасулов (+107 кг), Нуриддин Менгзияев (-107 кг), Нуриддин Давлатов (-97 кг), Фарход Умирзоқов (-88 кг), Искандар Турсунбаев (-72 кг), аёллар ўртасида эса Роза Қўзиева (-55 кг) ва Муслима Нуриддинова (-50кг) каби спортчиларимиз иштирок этишади. Пауэрлифтингчиларимиз мусобақада бош мураббий Фазлиддин Умирзоқов бошчилигида баҳсларга киришадилар.

Миллий олимпия қўмитаси мазкур Жаҳон Кубогида спортчиларимизга омад тилайди.

4 Fevral, 2019|Янгиликлар|