Оғир атлетика. Самарқандда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

6-10 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада 2002-2006 йилларда таваллуд топган ёш полвонлар иштирок этадилар. Баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 250 нафарга яқин спортчи қатнашиши кутилмоқда.

Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бунгача 8 вазн тоифасида ташкил этилган бўлса, бу йилдан бошлаб Халқаро оғир атлетика федерацияси стандартлари асосида 10 та вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа орқали март ойида Лос-Анжелесда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун номзодлар саралаб олинади.

4 Fevral, 2019|Янгиликлар|