Ольга Забелинскаядан навбатдаги олтин

Хабар бериб ўтганимиздек, велоспортчиларимиз Бельгияда «International Belgian Track Meeting» халқаро турнирида иштирок этишмоқда. Бугун терма жамоамиз аъзоси Ольга Забелинская Point Race пойгаларида очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди ва навбатдаги олтин медалига сазовор бўлди. Иккинчи ўриндан бельгиялик Жольен Д’ор (34 очко) жой олган бўлса, кучли учликка франциялик Виктуар Берто (31 очко) якун ясади.

Эслатиб ўтамиз, кеча у омниум йўналишида 192 очко тўплаган ҳолда олтин медаль соҳибасига айланганди.

Қайд этиш лозимки, ушбу турнир Токио Олимпиадаси учун муҳим бўлган рейтинг очколарини тақдим этади.

3 Fevral, 2019|Янгиликлар|