Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё чемпионати саралашида қатнашишидан хабарингиз бор. Мана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказади. Машғулотлар «Pinatar arena football center» стадиони майдонида бўлиб ўтади.

Мазкур йиғин давомида Олимпия терма жамоамиз бир қатор кучли рақибларга қарши назорат учрашувлари ўтказиши ҳам режалаштирилган. Мураббий Испанияда ўтказиладиган йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб қилган:
Дарвозабонлар:
Умиджон Эргашев («Насаф»)
Машҳуржон Муҳаммаджонов («Насаф»)
Низомиддин Зиёвутдинов (АГМК)
Ҳимоячилар:
Исломжон Қобилов («Бунёдкор»)
Ҳусниддин Алиқулов («Машъал»)
Ҳусниддин Ғофуров («Нефтчи»)
Шерзод Насруллаев («Насаф»)
Дилшод Саитов («Насаф»)
Ойбек Рустамов («Қўқон-1912»)
Ярим ҳимоячилар:
Абдулла Абдуллаев («Бунёдкор»)
Остон Ўрунов («Навбаҳор»)
Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»)
Шароф Муҳитдинов («Насаф»)
Суҳроб Нуруллоев («Металлург»)
Суҳроб Рашидхонов («Насаф»)
Нурилло Тўхстасинов («Сўғдиёна»)
Диан Талхатов («Пахтакор»)
Илҳомжон Алижонов («Насаф»)
Аброрбек Исмаилов («Нефтчи»)
Ҳужумчилар:
Бобур Абдухолиқов («Насаф»)
Азизбек Амонов («Локомотив»)
Миржаҳон Мираҳмадов («Бунёдкор»)
1 Fevral, 2019|Янгиликлар|