МОҚда Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади

Эртага, 2 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил қилинади.

Тадбир давомида ташкилий масалалар кўрилади. Шунингдек, раҳбарият таркибида ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда.

Конференция соат 11:00 да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида бошланади. Йиғилишга спорт соҳасида фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаси ходимларини таклиф этамиз.

1 Fevral, 2019|Янгиликлар|