Осиё Кубоги-2019. Бугун финал, учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқаради

Бугун Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Абу Дабидаги «Зайд Спорт Сити» стадионида ўтказиладиган баҳсда Япония ҳамда Қатар терма жамоалари тўқнаш келади. Мазкур баҳсни ҳамюртимиз, FIFA рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.

Маълумот учун, Япония бунгача тўрт марта Осиё Кубоги ғолибига айланган. Қатар эса илк маротаба қитъанинг энг нуфузли мусобақаси финалида майдонга чиқади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Учрашув «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Осиё Кубоги. Финал.
БАА. Абу Даби, «Зайд Спорт Сити» стадиони. 18:00 (Тошкентда 19:00).
Япония – Қатар
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Ён ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов
Тўртинчи ҳакам – Ма Нинг (Хитой).
VAR – Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи Бин Жавҳарий (Сингапур), Кристофер Бит (Австралия).

1 Fevral, 2019|Янгиликлар|