«Дэвис Кубоги». Ўзбекистон – Сербия учрашувига қуръа ташланди

Эртага «Дэвис Кубоги» плей-офф босқичи доирасида Ўзбекистон ҳамда Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.

Бугун ана шу учрашувда қайси жуфтликлар ўртасида ўйинлар ўтказиш бўйича қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Ўзбекистон – Сербия қарама-қаршилигини Санжар Файзиев ҳамда Душан Лайович ўртасидаги учрашув бошлаб беради. Ушбу баҳс якунига етгач, Денис Истомин рақиблар теннисчиси Филип Крайиновични синовдан ўтказади.

2 февраль куни эса учта ўйин бўлиб ўтади. Куннинг дастлабки учрашувида Файзиев/Истомин тандеми Милоевич/Троицки жуфтлиги билан баҳс олиб боради. Кейин эса Денис Истомин Душан Лайович билан, Санжар Файзиев Филип Крайинович билан баҳс юритади.

Маълумот учун, ўйинлар уч сетлик тизимда ўтказилади. Баҳслар давомида видеотакрорлардан ҳам фойдаланилиши кутилмоқда.

Беллашувлар «Саҳоват спорт сервис» («Ўзбекистон») спорт мажмуасида ташкил этилади. Учрашувга кириш бепул. Теннисчиларимизни қўллаб-қувватланг!

 

31 Yanvar, 2019|Янгиликлар|