Светлана Радзивил Чехиядаги мусобақада кумуш медалга сазовор бўлди

Чехиянинг Тршинце шаҳрида енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича «BESKYDSKÁ LAŤKA» халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини Светлана Радзивил ва Надия Дусанова ҳимоя қилишди.

Беллашувларда 192 см баландликни забт этган украиналик спортчи Катерина Табачник олтин медалга сазовор бўлди. Светлана Радзивил ва британиялик Морган Лайк бир ҳил натижа кўрсатиб, кумуш медални қўлга киритишди. Спортчилар 189 см натижани илк уринишдаёқ қайд эта олдилар. 192 см баландликка эса сакрай олишмади.

Надия Дусанова 185 см баландликни забт этган ҳолда тўртинчи ўриндан жой олди.

31 Yanvar, 2019|Янгиликлар|