Волейбол. Иккинчи турдан сўнг АГМК пешқадамликни қўлга олди

24 январь куни Бухоро шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон XXVII Миллий чемпионатининг иккинчи турига старт берилганди. Бир ҳафта давом этган баҳслар бугун якунланди. 7 та жамоа иштирок этган иккинчи тур учрашувларидан сўнг АГМК жамоаси биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Олмалиқликлар ўз ҳисобларидаги очколар сонини 33 тага етказиб, етакчиликни қўлга олдилар. Биринчи турни пешқадам сифатида якунлаган «Ориент» эса 32 очко билан иккинчи ўринга тушди. «Миллий Гвардия» жамоаси Бухородаги баҳсларни яхши ўтказди ва очколари сонини 17 тага етказиб, кучли учликка кириб олди.

Иккинчи тур якунига кўра жамоалар тўплаган очколар:

1) АГМК (Олмалиқ) – 33
2) «Ориент» (Тошкент) – 32
3) «Миллий Гвардия» (Тошкент) – 17
4) «Ёшлик» (Фарғона) – 16
5) «Сўғдиёна» (Навоий) – 15
6) «Бухоро» (Бухоро) – 8
7) ҚДПИ (Қўқон) – 5.

31 Yanvar, 2019|Янгиликлар|