Ненад Зимонич: «Ишонаманки, юқори савиядаги учрашувларни томоша қиламиз»

Бугун Ўзбекистон ҳамда Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ҳар икки терма жамоа сардорлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Бироз олдин Фаррух Дўстов иштирокидаги матбуот анжуманига оид тафсилотлар ҳақида хабар бергандик. Тадбирнинг иккинчи қисмида меҳмонлар сардори Ненад Зимонич ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

Сербия Жоковичсиз ҳам ғалаба қозонишга ишонмоқдами?

Сўнгги пайтларда асосан Новаксиз ўйин ўтказяпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, уни Австралия Очиқ чемпионатида ғолиб чиққани билан табриклайман.

10 йил олдинги учрашув

Ўша ўйинни эслайман. Истомин ва Дўстов жуфтлик баҳсларида кортга чиққанди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Денис Истоминни алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. У ажойиб теннисчи.

Ташкилотчилик

Тошкентдаги шароитлар ажойиб. Бу ерга олдин ҳам ташриф буюрганман. Ўзбекистоннинг меҳмондўстлиги менга завқ бағишлайди.

Учрашув олдидан тахмин

Бу спорт. Шуни аниқки, учрашувлар кескин ва муросасиз бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси теннисчилари айни пайтда яхши формада. Барчаси ўйин куни кортда ҳал бўлади. Ишонаманки, юқори савиядаги учрашувларни томоша қиламиз. Янги формат ҳақидаги фикрим ижобий. Ўйинларнинг қисқаргани теннисчилар учун яхши.

Эслатиб ўтамиз, эртага қуръа ташлаш маросими ташкил этилади. Учрашувлар 1-2 февраль кунлари «Саҳоват спорт сервис» («Ўзбекистон») спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

30 Yanvar, 2019|Янгиликлар|