Ўқ отиш. Мерганларимиз ўқув-машғулот йиғинларига киришдилар

Шу йилнинг 20-28 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Ушбу лицензион мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида спортчиларимиз кеча пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди.

Мудофаа вазирлигига қарашли спорт мажмуасида ўтказилаётган машғулотларда 6 нафар спортчи қатнашмоқда. Йиғин 19 февралга қадар давом этади. Ушбу ўқув-машғулот йиғинлари якунлангач спортчиларимиз Ҳиндистонга йўл оладилар.

29 Yanvar, 2019|Янгиликлар|