Дзюдо. Тошкент халқаро турнирга мезбонлик қилади

1-2 февраль кунлари пойтахтимиздаги МҲСК спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади.

10-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада юртимиз дзюдочиларидан ташқари қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ҳам татамига чиқиши кутилмоқда.

Ушбу халқаро турнир 1999-2000 йилларда таваллуд топган ёш полвонлар ўртасида ташкил этилади. Мусобақада 16 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Баҳслар қуйидаги вазн тоифаларида ўтказилади:

Ўғил болалар: -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг

Қизлар: -44, -48, -52, -57, -63, -70, -78,+78 кг

Режа бўйича 1 февраль куни иштирокчиларни тарозидан ўтказиш ҳамда мусобақага қуръа ташлаш маросими ташкил этилса, 2 февралда кўрсатилган вазн тоифалари бўйича баҳслар бўлиб ўтади. Жанглар соат 10:00 да старт олади. Финал беллашувлари эса соат 17:00 да бошланади.

29 Yanvar, 2019|Янгиликлар|