Жаҳон футболи афсонаси Роберто Карлос Ўзбекистонда, бугун МОҚда матбуот анжумани ташкил этилади

Бугун, 28 январь куни жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос пойтахтимизга ташриф буюрди. Бразилиялик жаҳон чемпиони Тошкент шаҳрида турли тадбирларда иштирок этади.

Жумладан, афсонавий футболчи иштирокида Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида мастер-класс ташкил этилди. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2 та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп тепади.

Соат 15:00 да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва совғалар тақдим қилади. Соат 16:00 да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.

Оммавий ахборот воситалари ходимларини соат 16:00 да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залига таклиф этиб қоламиз.

28 Yanvar, 2019|Янгиликлар|