Миллий олимпия қўмитаси ҳам умумхалқ экологик хайрия ҳашарида фаол иштирок этди

Бугун, 26 январь эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ экологик ҳайрия ҳашари бошланиб кетди. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга қилган Мурожаатларида экологик хавфсизликнинг аҳамияти, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтгандилар. Юртимизни ободонлаштириш йўлида бундай экологик ҳашарларнинг аҳамияти катта.

Шу мақсадда, Миллий олимпия қўмитаси ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ходимлари ҳам ҳашарда фаол иштирок этишди. Улар ҳашар давомида қўмита ҳудудини ободонлаштириш, тартибга келтириш ишларини олиб бордилар.

26 Yanvar, 2019|Янгиликлар|