Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиядаги йиғинни якунлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш бўйича иш олиб борилди. Шунингдек, олимпия терма жамоасига номзод футболчилар синовдан ўтказиб олинди.

Йиғин даврида бир қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказилди. Жумладан, Озарбайжоннинг «Кешла» (0:0), Руминиянинг «Медиаш» (1:3), Қозоғистоннинг «Тараз» (0:1) клубиларига қарши ўтказилган ўйинлар орқали Олимпия терма жамоасига номзод футболчилар синовдан ўтказилиб, уларнинг жисмоний ҳолати кўздан кечирилди ва футболчилар ўртасидаги боғламлар бўйича иш олиб борилди.

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиядаги йиғинни якунлади. Кечқурун футболчиларимиз Тошкентга қайтиб келишади. Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг янги бош мураббийи Любинко Друлович Туркиядаги йиғинда қатнашган Равшан Ҳайдаров билан учрашиб, йиғин бўйича маълумотларни олади. Йиғин давомида ўзини кўрсатган футболчиларнинг натижалари кўриб чиқилади.
25 Yanvar, 2019|Янгиликлар|