Волейбол. Бухорода Ўзбекистон чемпионатининг 2-тури бошланди

Бухоро шаҳрида эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи тур ўйинлари старт олди. Баҳсларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 7 та жамоа иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон XXVII Миллий чемпионатининг биринчи тури Қўқон шаҳрида ўтказилганди ва тур якунларига кўра «Ориент» жамоаси пешқадамга айланганди.

Иккинчи тур олдидан турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган:

1) «Ориент» (Тошкент) – 18
2) АГМК (Олмалиқ) – 15
3) «Ёшлик» (Фарғона) – 9
4) «Сўғдиёна» (Навоий) – 8
5) «Миллий Гвардия» (Тошкент) – 7
6) ҚДПУ (Қўқон) – 5
7) «Бухоро» (Бухоро) – 1.

Иккинчи тур ўйинлари 31 январга қадар давом этади.

25 Yanvar, 2019|Янгиликлар|