Бугун Францияда каратэ бўйича «Премьер-Лига» мусобақаси старт олади

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида каратэ бўйича нуфузли «Премьер-Лига» турнири бошланади. Мусобақада жаҳоннинг 82 мамлакатидан 750 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболаев

-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова.

Бугун Садриддин Сайматов, Иқболжон Узоқов, Достонбек Отаболаев ҳамда Баҳринисо Бабаева баҳсларга киришади. Барно Мирзаева эса эртага ўз омадини синаб кўради.

Маълумот учун, ушбу «Премьер-Лига» турнири Токио 2020 Олимпиадаси лицензияси учун рейтинг очколарини тақдим этувчи мусобақа ҳисобланади. Миллий олимпия қўмитаси мазкур турнирда каратэчиларимизга омад тилайди.

25 Yanvar, 2019|Янгиликлар|