Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович билан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоасини эндиликда сербиялик мутахассис Любинко Друлович бошқариб боради. У терма жамоанинг тайёргарлиги бўйича ўз режасини тақдим қилади ва ана шу режа асосида Токио-2020 мусобақасига тайёргарлик кўрилади.

Эртага 25 январь куни соат 15:00да Миллий олимпия қўмитасида Любинко Друлович билан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Журналистлар Олимпия терма жамоасининг янги бош мураббийига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Матбуот анжуманига барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф қилинади.
24 Yanvar, 2019|Янгиликлар|