МОҚда спорт тиббиёти бўйича илмий кенгаш йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази илмий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош котиб Жасур Матчанов, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбари профессор Абдушукур Содиқов, спорт тиббиёти бўйича мутахассислар, марказ ходимлари иштирок этишди.

Бугунги кунда спорт тиббиётини ривожлантириш йўналишида фаолият олиб бораётган марказ зиммасида улкан вазифалар турибди. Шу боисдан, соҳа тиббиёти олдида турган вазифаларни изчил давом эттиришда илмий назариянинг роли бениҳоя катта.

Йиғилиш давомида илмий кенгашнинг 2018 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби ва жорий йилги режалари тингланди. Бундан ташқари, марказ фаолиятини такомиллаштириш, асосий стратегия, ривожланиш концепцияси ва илмий-ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, спорт тиббиёти, тиббий ва махсус психология йўналишлари бўйича таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул якунлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Шу билан бир қаторда халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Йиғилишда сўзга чиққанлар кун тартибидаги мавзулар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

24 Yanvar, 2019|Янгиликлар|