Дзюдочиларимиз Тель-Авив Гран-Присида иштирок этадилар

24-26 январь кунлари Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг илк Гран-При турнири бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 54 мамлакатидан 400 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз баҳсларда қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

-60 кг: Раҳмон Жумаев, Кемран Нуруллаев
-66 кг: Шаҳрам Аҳадов, Сардор Нуриллаев
-73 кг: Ғиёсжон Бобоев, Улуғбек Отамуродов
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Мусо Собиров
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Шерали Жўраев
+100 кг: Алишер Юсупов, Бекмурод Олтибоев

Аёллар:

-52 кг: Гулноза Зияева, Диёра Келдиёрова
-57 кг: Амина Мамедова
-70 кг: Гулноза Матниязова
+78 кг: Нодира Йўлдошева

Мураббийлар:

Фарҳод Тўраев
Камол Муродов
Рафгат Измайлов

Шунингдек ҳакамларимиз Вячеслав Перетейко ва Рамзиддин Саидов ҳам Гран-При давомида фаолият олиб борадилар.

Қайд этиш лозимки, мазкур турнирнинг соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек, мусобақа Токио 2020 Олимпиадаси учун рейтинг балларини тақдим этиши билан ҳам аҳамиятлидир.

22 Yanvar, 2019|Янгиликлар|