Қиличбозлик. Пойтахтимизда ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун, 22 январь куни Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 300 нафардан зиёд ёш спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Беллашувлар қиличбозликнинг ҳар уччала (рапира, сабля, шпага) йўналишида ташкил этилади. Қиличбозлар яккалик ва жамоавий баҳсларда иштирок этадилар.

Мусобақада кучли учликка кира олган спортчилар медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишади. Чемпионат 27 январга қадар давом этади.

22 Yanvar, 2019|Янгиликлар|