Каратэчиларимиз Париждаги «Премьер-Лига» турнирига йўл олишди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 25-27 январь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида каратэ бўйича нуфузли «Премьер-Лига» рейтинг турнири бўлиб ўтади. Мусобақада жаҳоннинг 82 мамлакатидан 750 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларда иштирок этадилар. Бугун мазкур турнирда қатнашувчи каратэчиларимиз Парижга йўл олишди. Маълумот учун, «Премьер-Лига» мусобақаси Токио 2020 Олимпиадаси лицензияси учун рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирлардан бири ҳисобланади.

Терма жамоамиз Францияга қуйидаги таркибда жўнаб кетди:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Достонбек Отаболаев

-50 кг: Баҳринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу мусобақада каратэчиларимизга омад тилайди.

22 Yanvar, 2019|Янгиликлар|