Таэквондочиларимиз ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетишди

Аввалроқ, таэквондо WTF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинлари олиб бораётганликлари ҳақида хабар қилгандик. Йил ҳисобидан тайёргарликнинг биринчи босқичи Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати ва Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси машғулотлар залида бўлиб ўтди. Энди вакилларимиз МОҚ стратегияси асосида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрига жўнаб кетишди.

Спортчиларимиз йиғинга қуйидаги таркибда йўл олишди:

Никита Рафалович
Максим Рафалович
Валентин Хегай
Хожиакбар Зокиров
Темурбек Уролов
Шоҳруҳ Ражабов
Нигора Турсунқулова
Мадинабону Маннопова
Чарос Қаюмова
Светлана Осипова

Мураббий: Александр Ким.

Мазкур хорижий йиғин 5 февралга қадар давом этади.

 

22 Yanvar, 2019|Янгиликлар|