Осиё Кубоги-2019. Пенальтилар сериясида омад Ўзбекистондан юз ўгирди

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда. Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалда Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Баҳснинг асосий дақиқаси ҳам, қўшимча бўлимлар ҳам 0:0 ҳисобида якунланди. Шундан сўнг ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Афсуски, футбол лотореясида омад футболчиларимиздан юз ўгирди. Қайд этиш лозимки, ўйин давомида футболчиларимиз рақиблар билан тенг кураш олиб боришди, керак бўлса баъзи вазиятларда устунлик қилишди. Аммо, бу футбол. Унда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради.

Осиё Кубоги-2019. 1/8 финал
Австралия – Ўзбекистон 0:0 (пенальтилар серияси 4:2)
БАА. Ал-Айн. «Халифа бин Зайд» стадиони
Ҳакамлар: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим, Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ (барчаси Қатар)

Австралия: 1.Мэтью Райан, 2.Милош Дегенек, 4.Грант Райан, 5.Марк Миллиган, 9.Жейми Макларен (14.Апостолос Янноу, 75), 15.Крис Икономидис (10.Робби Круз, 96), 16.Азиз Бехич, 20.Трент Сейнсбери, 21.Авер Мабиль (7.Мэтью Леки, 68), 22.Жэксон Ирвин, 23.Том Рогич (8.Массимо Луонго, 111)

Захира: 12.Митчелл Лангерак, 18.Даниэль Вукович, 3.Алекс Герсбах, 6.Мэтью Юрман, 11.Эндрю Наббут, 13.Жеймс Жегго, 17.Мустафо Амини, 19.Жош Рисдон

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров – 6.Даврон Ҳошимов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Олег Зотеев (4.Фаррух Сайфиев, 105) – 19.Отабек Шукуров, 9.Одил Аҳмедов, 22.Жавоҳир Сидиқов (8.Икром Алибоев, 73) – 11.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов (16.Азиз Турғунбоев, 107), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 104).

Захира: 12.Санжар Қувватов, 21.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Достон Турсунов, 15.Егор Кримец, 23.Одил Ҳамробеков, 18.Фозил Мусаев, 7.Сардор Рашидов.

Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 2, Том Рогич 19, Азиз Бехич 25, Даврон Ҳошимов 47, Райан Грант 109.

Пенальтилар серияси:

1.Марк Миллиган – ГОЛ! 1:0
2. Отабек Шукуров – ГОЛ! 1:1
3. Азиз Бехич – ДАРВОЗАБОН! 1:1
4. Ислом Тўхтахўжаев – ДАРВОЗАБОН! 1:1
5. Робби Круз – ГОЛ! 2:1
6. Икром Алибоев – ГОЛ! 2:2
7.Апостолус Янноу – ГОЛ! 3:2
8. Марат Бикмаев – ДАРВОЗАБОН! 3:2
9. Мэтью Леки – ГОЛ! 4:2.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги иштирокини якунлади.

21 Yanvar, 2019|Янгиликлар|