Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Туркияда навбатдаги назорат учрашувини ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилмоқда.
Жумладан, 18 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Анталияда Озарбайжоннинг «Кешла» клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Мазкур ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Бугун Олимпия терма жамоамиз Руминиянинг «Медиаш» клубига қарши назорат ўйини ўтказади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 17:00да, Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Мазкур назорат ўйинлари орқали мураббийлар штаби Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришмоқда.
21 Yanvar, 2019|Янгиликлар|