Осиё Кубоги-2019. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси чорак финал йўлланмаси учун Австралияга қарши баҳс олиб боради

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун турнирдаги энг муҳим ўйинларидан бирини ўтказади. Эктор Купер шогирдлари Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичида Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да, Ал Айндаги «Халифа бин Зайд» стадионида бошланади. Баҳсни қатарлик FIFA рефериси Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради. Учрашувда терма жамоамиз аъзолари оқ, австралияликлар эса сариқ либосда ҳаракат қиладилар. Ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Осиё Кубоги-2019. 1/8 финал.
БАА. Ал Айн. «Халифа бин Зайд» стадиони. 18:00 (Тошкентда 19:00)
Австралия – Ўзбекистон
Ҳакамлар: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим, Толиб Салим Ал-Марри, Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ (Қатар)

Миллий олимпия қўмитаси ушбу ўйинда терма жамоамизга омад тилайди.

21 Yanvar, 2019|Янгиликлар|