Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси навбатдаги йиғинни бошлади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси нафақат эркаклар терма жамоалари учун, балки аёллар терма жамоаларига ҳам бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Жумладан, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси олдига Токио-2020 олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганидан мухлисларнинг хабари бор.

Ана шу мусобақа саралашига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида, Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Тошкент вилоятининг “Пирамида” оромгоҳида йиғин ўтказмоқда. Йиғин давомида мураббийлар штаби тоғли ҳудудда футболчилар билан машғулотлар ўтказиб, уларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш ва жамоа асосини шакллантириш чора-тадбирларини кўришади.

Баҳром Норсафаров ушбу йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф қилган:
Дарвозабонлар:
Мафтуна  Жонимкулова «Севинч»
Гуландон Бойматова «Металлург»
Ҳимоячилар:
Дилрабо  Асадова «АГМК»
Солиха Хуснитдинова «Бунёдкор»
Холида Дадабоева «Металлург»
Дилноза  Бектемирова «Бунёдкор»
Феруза Бобохўжаева «Севинч»
Мафтуна Шойимова «Севинч»
Танзиля Зарбиева «Севинч»
Ўғилой Қўчқорова «Бунёдкор»
Азиза Норбоева «Сўғдиёна»
Ярим ҳимоячилар:
Дилдора Нозимова «Металлург»
Умида Зоирова «Бунёдкор»
Феруза Турдибоева «Металлург»
Фазилат Баҳромова «Шўртан»
Рушания  Сафина «Металлург»
Малика Бурхонова «Севинч»
Мафтуна Панжиева «Севинч»
Ҳужумчилар:
Камола Бердиева «Локомотив»
Нилуфар Дадажанова «Андижанка»
Нилуфар Қудратова  «Севинч»
Людмила  Карачик «Бунёдкор»
Диёра Хабибуллаева «Металлург»

Мазкур йиғин 15 февралга қадар давом этади.

20 Yanvar, 2019|Янгиликлар|