Австралия – Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун мусобақада плей-офф учрашувлари бошланади. Гуруҳ босқичини иккинчи ўрин билан якунлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага нимчорак финалда Австралия терма жамоасига тўқнаш келади. Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил этилади. Тошкент вақти билан соат 13:15да бошланадиган анжуманда терма жамоамиз устози Эктор Купер ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтаради. Матбуот анжуманида унга терма жамоамиз аъзоси Жалолиддин Машарипов ҳамроҳлик қилади.

Шунингдек, соат 19:00да футболчиларимиз «Халифа бин Зайд» стадионида расмий машғулот ўтказадилар. Австралия ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Ўйинни қатарлик ҳакам Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим бошқариб боради.

20 Yanvar, 2019|Янгиликлар|