Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Туркияда назорат учрашуви ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказиш режалаштирилганди.

Жумладан, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Анталияда Озарбайжоннинг «Кешла» клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:30да, Тошкент вақти билан эса 20:30да бошланади. «Кешла» жамоаси 2007 ва 2010 йилларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган жамоа ҳисобланади.

Мазкур назорат ўйинлари орқали мураббийлар штаби Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришни мақсад қилишган.
18 Yanvar, 2019|Янгиликлар|