Чирчиқда енгил атлетикачилар беллашди

17 январь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университетининг фахрий талабаси С.В.Ничипуренко хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди. Унда эркаклар ва аёллар ўртасида беллашувлар ташкил этилди. Турнирда 200 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Мазкур турнирни ташкил қилишдан мақсад – терма жамоамизга муносиб номзодларни саралаб олиш, спортчилар тайёргарлигини яна бир маротаба синовдан ўтказишдан иборат эди.

Спортчилар мусобақа давомида 60, 200, 400, 800, 3000 метрга югуриш, 60 м тўсиқлар оша югуриш, учхатлаб сакраш, узунликка сакраш, диск улоқтириш, найза улоқтириш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш каби йўналишда кураш олиб бордилар.

Мусобақада ғолиб бўлган спортчилар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Эркаклар:

Баландликка сакраш – Дмитрий Мельситов – 216 см

60 метрга югуриш – Суннат Исмоилов – 7.07 с

200 метрга югуриш – Улуғбек Муртазоев – 22.72 с

400 метрга югуриш – Шоҳрух Баратов – 51.83 с

800 метрга югуриш – Ғолиб Тоҳиржонов – 1.59.57 дақ.

3000 метрга югуриш – Бунёд Муҳиддинов – 9.29.67 дақ.

60 метрга тўсиқлар оша югуриш – Анвар Сафаров – 8.55 с

Учхатлаб сакраш – Бекжон Чеваров – 14.13 м

Узунликка сакраш – Никита Логинов – 7.40 м

Ядро улоқтириш – Артем Давлетов – 16.09 м (стадионда ўтказилди)

Диск улоқтириш – Рашид Содиқов – 45.63 м

Аёллар:

Баландликка сакраш – Александра Юркевская – 180 см

60 метрга югуриш – Сабина Шириева – 7.88 с

200 метрга югуриш – Саида Абдумўминова – 26.27 с

400 метрга югуриш – Диёра Мамаражабова – 1.08.75 дақ.

800 метрга югуриш – Насиба Жўраева – 2.30.71 дақ.

3000 метрга югуриш – Маржона Баратова – 10.26.91 дақ.

60 метрга тўсиқлар оша югуриш – Саида Абдумўминова – 8.86 с

Учхатлаб сакраш – Роксана Худоярова – 12.86 м

Узунликка сакраш – Александра Юркевская – 5.69 м

Найза улоқтириш – Санобар Эркинова – 51.42 м

Ядро улоқтириш – Фарида Ҳакимова – 11.58 м (стадионда ўтказилди)

Диск улоқтириш – Шаҳризода Юсупова – 41.45 м

Эътиборингизга мусобақадан олинган суратларни тақдим этамиз:

18 Yanvar, 2019|Янгиликлар|