Осиё Кубоги. 1/8 финалда Австралия терма жамоасига қарши ўйнаймиз

БААда футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги учрашувини Япония терма жамоасига қарши ўтказди.

Баҳснинг 40-дақиқасида Элдор Шомуродов рақиб ҳимоячилари таъқибидан қочиб кетган ҳолда ажойиб гол муаллифига айланди. Бироқ, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас рақиблар футболчиси Йошинари Муто ҳисобни тенглаштирди. 58-дақиқада эса Цукаса Шиотани кунчиқар юрт вакилларини олдинга олиб чиқди. Афсуски, ушбу ҳисоб учрашув охиригача ўзгармай қолди.

Осиё Кубоги. «F» гуруҳи.
Япония – Ўзбекистон 1:2
БАА. Ал Айн. «Ҳалифа Бин Зайд» стадиони. (18:30 Тошкент вақти билан)
Голлар: Голлар: Элдор Шомуродов 40, – 0:1. Йошинори Муто 43, – 1:1. Цукаса Шиотани 57, – 2:1.

Япония: 23.Даниэль Шмидт, 3.Сеи Муроя, 20.Томоаки Макино, 2.Гента Миура, 4.Шо Сасаки – 17.Тошихиро Аояма, 18.Цукаса Шиотани – 14.Жунья Ито, 11.Коя Китагава, 10.Такаши Инуи (8.Генги Харагучи, 81) – 13.Йошинори Муто (6.Ватару Эндо, 85).
Захира: 1.Масааки Хигашигучи, 5.Юто Нагатомо, 7.Гаку Шибасаки, 9.Такуми Минамино, 12.Шуичи Гонда, 15.Юя Осако, 18.Томиясу Такехиро, 19.Хироки Сакай, 21.Ритсу Доан, 22.Мая Йошида

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров – 6.Даврон Ҳошимов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 15.Егор Кримец, 4.Фарруҳ Сайфиев – 18.Фозил Мусаев (7.Сардор Рашидов, 76), 19.Отабек Шукуров – 17.Достонбек Ҳамдамов (16.Азизбек Турғунбоев, 65), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев – 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 69).
Захира: 21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 2.Акмал Шораҳмедов, 13.Олег Зотеев, 11.Жалолиддин Машарипов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 23.Одил Ҳамробеков.

Огоҳлантиришлар: Йошинори Муто 33, Цукаса Шиотани 48, Фаррух Сайфиев 69, Егор Кримец 72.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Энди футболчиларимиз 21 январь куни 1/8 финалда «B» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Мазкур учрашув ҳам Ал Айнда, бугунги баҳсга мезбонлик қилган «Ҳалифа Бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади.

Суратлар муаллифи Анвар Ильясов

17 Yanvar, 2019|Янгиликлар|