Оғир атлетикачиларимиз хорижий йиғинга йўл олишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси лицензион мусобақаларга тайёргарлик кўришда давом этади. Шу муносабат билан йигитларимиз бугун Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрида ўтказиладиган хорижий ўқув-машғулот йиғинларига йўл олишди. Полвонларимиз у ерда 9 февралга қадар шуғулланадилар. Сўнгра машғулотлар Болгарияда (9 февраль – 4 март) давом эттирилади. Тайёргарликнинг кейинги босқичи эса МОҚ стратегияси асосида 4-27 март кунлари Туркияда бўлиб ўтади.

Ушбу йиғинларда терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Спортчилар:

Фарҳод Собиров
Адҳамжон Эргашев
Суннатулла Ўсаров
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Рустам Джангабаев
Акбар Жўраев
Достон Ёқубов

Мураббийлар:

Баҳром Мендибаев
Ержас Болтаев

Массажчи:

Обиддин Муслимов.

17 Yanvar, 2019|Янгиликлар|