Осиё Кубоги-2019. Бугун гуруҳ ғолиблиги учун Японияга қарши майдонга тушамиз

Бугун Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади. Эктор Купер бошчилигидаги футболчиларимизга бугун Япония терма жамоаси рақиблик қилади. Мазкур учрашув гуруҳ ғолиби номини аниқлаб беради. Икки турдан сўнг ҳар икки терма жамоа ҳисобида ҳам 6 очко бор. Тўплар нисбатига кўра Ўзбекистон гуруҳ етакчилигини қўлга олган. Вакилларимиз ўйинда оқ либосда ҳаракат қиладилар, японияликлар эса кўк либосда майдонга тушадилар.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади. Ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Осиё Кубоги.

«F» гуруҳи. 3-тур.
БАА. Ал Айн. «Ҳалифа бин Зайд» стадиони. 17:30. (Тошкентда 18:30).
Япония – Ўзбекистон.
Ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла (барчаси БАА). Дарвоза ортида: Аммор Жунайбий (БАА), Али Сабаҳ Ад-Дай Ал-Қайсий (Ироқ)

Миллий олимпия қўмитаси мазкур учрашувда терма жамоамизга омад тилайди.

17 Yanvar, 2019|Янгиликлар|